Тухел ва Почеттино номзодлар рўйхатида
“Вест Ҳем” мураббийини алмаштирмоқчи.

“Вест Ҳем” Девид Мойеснинг ўрнига клуб бош мураббийи бўлиши мумкин бўлган тўрт нафар мураббийдан иборат кичик рўйхатни тузди. Унда “Челси”нинг собиқ бош мураббийи Томас Тухел ва “Тоттенҳем”нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳам бор. Бу ҳақда “Скй Спортс” нашри хабар бермоқда.
“Вест Ҳем” Англия премьер-лигасида 19 учрашувда 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда. Агар клуб мавсум охиригача ушбу ўринни сақлаб қолса, чемпионшипга тушиб кетади.
59 ёшли Мойес 2019 йилнинг декабрь ойидан буён “Вест Ҳем”ни бошқариб келмоқда.







