Мактаблар онлайн таълимга ўтиши мумкин
Вазирлик бу масалани кўриб чиқмоқда.

Кеча, 16 январь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири маҳаллий ҳокимликлар билан III чоракни бошлаш масаласини муҳокама қилди.
Видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибига ҳудудларда мактабларнинг III чоракни бошлашга тайёргарлиги масаласи қўйилди.
Жумладан, вазир маҳаллий ҳокимликлар жойлардаги умумтаълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини яна бир бор қайта таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлади.
Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни об-ҳаво шароитлари барқарорлашгунига қадар вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.








