Марко Верратти “ПСЖ”га керак
Бунинг сабабини мураббий тушунтирди.

“ПСЖ” бош мураббийи Кристоф Галтиер ярим ҳимоячи Марко Верратти нима учун парижликлар клуби учун муҳим эканлигини айтди. Футболчи парижликларнинг сўнгги икки ўйинини жароҳати туфайли ўтказиб юборди.
“Марко кўп йиллар давомида жамоанинг асосий ўйинчиси ҳисобланади. У майдонга тушганида биз турли таркиблардан фойдаланишимиз мумкин, чунки у техник жиҳатдан кучли. Унинг ҳужум ва ярим ҳимоя ўртасидаги боғловчи бўла олиши биз учун жуда муҳим. Ҳозир Марко ўзини яхши ҳис қилмоқда, у машғулотларни бошлади ва тез орада умумий гуруҳга қайтиши керак”, — деди Галтиер.
Италиялик ярим ҳимоячи яқинда Париж клуби сафида 400 та ўйин ўтказган иккинчи футболчига айланди. У 2012 йилда “Пескара”дан “ПСЖ”га ўтганди.







