Навас Роналду билан гаплашди
“Ал-Наср” дарвозабонни сотиб олмоқчи.

“ПСЖ” дарвозабони Кейлор Навас португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкинлигини муҳокама қилди. Бу ҳақда журналист Николо Шира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Навас Роналду билан “Ал-Наср” лойиҳаси ҳақида билиш учун гаплашган. Олдинроқ “Aл-Наср” жароҳат олган Давид Оспинага ўринбосар сифатида коста-рикалик дарвозабон номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Клуб Навасга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Наваснинг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва француз клуби 36 ёшли дарвозабонни қўйиб юборишга ҳали тайёр эмас.







