Рафаэл Варан Манчестердаги ўйинлар ҳақида гапирди
У ҳаммасидан рози.

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рафаэл Варан “Олд Траффорд” стадионидаги муҳит ҳақида гапирди.
“Олд Траффорд”даги ҳар бир ўйин ўзгача. Бу ажойиб атмосферага эга стадион. “Манчестер Сити”га қарши ўйин сўнггида мухлислар билан боғлиқлигини ҳис қилдим. Биз чиндан ҳам ғалаба қозонишни ва буни стадионимизда катта рақиблар билан ўйинларда амалга оширишни истаймиз”, — дея Вараннинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб матбуот хизмати хабар берди.
Рафаэл Варан 2021 йилнинг ёзида “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. Франциялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушган. Томонлар ўртасидаги келишув 2025 йилда якунига етади.







