Карраско фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи
Клуб билан музокаралар бошланган.

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Янник Феррейра Карраско фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи.
“Sport” нашри хабарига кўра, “Барселона” футболчи билан Қатардаги жаҳон чемпионати вақтида боғланган. Карраско “Атлетико Мадрид” билан Мемфис Депай алмашинуви доирасида “Барселона”га ўтиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Олдинроқ “Атлетико” Мемфисга қизиқиш бўлишига қарамай, “Барселона”нинг Депайни Карраскога алмаштириш таклифини рад этгани хабар қилинганди.
“Барселона” Ла Лига турнир жадвалида “Реал”дан 3 очко олдинда бормоқда.







