Шупо-Мотинг маошидан норози
У “Бавария”дан кетишни хоҳламоқда.

Германиянинг “Bild нашри хабарига кўра, ҳужумчи Эрик Шупо-Мотинг “Бавария”ни тарк этишга тайёр. Манбага кўра, камерунлик футболчини клубдаги маоши қониқтирмаяпти.
Айни пайтда футболчи йилига 3,5 миллион евро олади. Футболчи узоқ муддатли янги шартнома имзоламоқчи, бироқ футболчининг асосий шарти маошини ошириш.
33 ёшли Шупо-Мотинг Германиянинг Гамбург шаҳрида туғилган, аммо Камерун терма жамоасида ўйнайди. Ҳужумчи 2020 йилнинг октабр ойида “ПСЖ”дан эркин агент сифатида “Бавария”га ўтган эди. Эрик жорий мавсумда 16 ўйинда 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.







