“Арсенал “яна битта иш бошлади
Клуб тизим жиддий ишламоқда.

Лондоннинг “Арсенал” клуби "Брайтон" билан бельгиялик ҳужумчи Леандро Троссардни сотиб олиш борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
“Арсенал” “Брайтон”дан Леандро Троссардни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, музокаралар давом этмоқда ва футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф тайёр. Шахсий шартлар аллақачон келишиб олинди – музокаралар давом этади, келишув яқин вақтларда тузилади”, — деб ёзди Фабрицио Романо.
Аввалроқ футболчи жамоа билан машғулотлардан четлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Троссард жорий мавсумда АПЛнинг 16 ўйинида 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.







