“Челси” Бакаёко билан шартномани бекор қилмоқчи
Футболчининг ўйинида пасайиш бор.

“Челси” ярим ҳимоячи Тиемуэ Бакаёко билан шартномани бекор қилиш устида ишламоқда. Бу ҳақда “Скй Спортс Неwс” нашри хабар бермоқда.
Ҳозир ярим ҳимоячи “Милан”да ижара асосида ўйнамоқда. Айни пайтда ушбу ижарани муддатидан олдин тугатиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бакаёко “Милан”га 2021 йил августида икки йиллик ижара асосида ўтган эди. Унинг вакиллари Англия премьер-лигасидаги вариантларни кўриб чиқмоқда. Ярим ҳимоячининг “кўклар” билан шартномаси 2024 йилда якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Тиемуэ Бакаёко “Монако”дан 47 миллион евро эвазига Лондоннинг “Челси” клубига ўтганди, аммо инглизлар жамоасида ўз ўрнини топа олмади. Айни дамда футболчи ижара асосида “Милан”да ўйнамоқда. Италия А cериясининг сўнгги мавсумида ярим ҳимоячи “Милан” сафида 14 та учрашув ўтказиб, гол ура олмади. Жорий мавсумда француз футболчиси чемпионатда бирор марта майдонга тушмаган.







