Ироқда футбол ўйинига бораётган мухлис тиқилинчда вафот этди
Бугун Форс кўрфази кубогининг финал ўйини бўлиб ўтади.

Ироқнинг Басра шаҳрида бўлиб ўтаётган Форс кўрфази кубоги финал ўйини олдидан юз берган тиқилинчда бир мухлис ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Ал Сумариа” нашри нашри хабар берди.
Ироқ терма жамоаси мухлислари ўз мамлакати миллий терма жамоаси ва Уммон терма жамоаси ўртасидаги ўйинга бориш учун эрталаб Басрадаги Халқаро стадион олдига йиғилди. Натижада катта тиқилинч юз берди.
Бугун 2023 йилги Арабистон кўрфази кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Ярим финалда Ироқ жамоаси Қатарни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Уммон Баҳрайндан кучлироқ чиқди. Турнирнинг амалдаги ғолиби Баҳрайн терма жамоаси ҳисобланади.







