Гвардиола “Манчестер Сити” мухлисларини қаттиқ танқид қилди
Унинг фикрича мухлислар аввалгидек эмас.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар” мухлисларининг хатти-ҳаракатларини танқид қилиб, аввалроқ уларнинг қўллаб-қувватлаши кўпроқ сезилганини айтди.
“Бизнинг мухлисларимиз билан ҳам шундай бўлади. Улар 45 дақиқа жим туришади. Улар бизни ёмон ўйнаганимиз учун эмас, балки мағлуб бўлганимиз учун сўкишмоқда. Илгари бошқача эди. Балки биз охирги беш йил ичида тўрт марта Премьер-лигани жуда осон ютгандирмиз. Бу менинг вазифам, менинг ишим. Мухлисларимиз қайтишини, мухлислар шу ерда бўлишини хоҳлайман. Бизни “Этиҳад”да қўллаб-қувватлаётганлар, қолган мухлисларга эътирозим йўқ, улар энг зўрлари”, — деди Гвардиола.







