Илон Маск: Мен Украина биланман, бироқ...
Миллиардер “аёвсиз эскалация”дан хавфсирамоқда.

Илон Маск АҚШ Украинанинг Қримга зарба беришини қўллаб-қувватлашини кескин танқид қилди. Бундан олдин The New York Times газетасида бу бўйича мақола чиққанди.
“Мен тўлиқ Украина биланман, аммо аёвсиз эскалация Киев ва бутун дунё учун ўта хавфли”, – деб ёзган у ўз Twitter саҳифасида.
NYT мақоласида АҚШнинг Украинага Қримга зарба бериш учун қуроллар бериши мумкинлиги ҳақида сўз боради. Давлат департаменти ушбу фикрга изоҳ берар экан, Киев қаерни нишонга олишни ўзи ҳал қилишини таъкидлади.
Ўз навбатида Пентагон украиналиклар ўз ҳудудларини ҳар қандай воситалар билан қайтаришини қўллаб-қувватлашини айтган.







