Кейн Манчестерга ўтишга тайёр
Англия миллий жамоаси сардорига “Бавария” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

"Манкунианликлар" ёзги трансферлар вақтида “Тоттенҳэм” ҳужумчисини сотиб олмоқчи.
“Daily Mail” хабарига кўра, “МЮ” раҳбарияти аллақачон Кейннинг трансфери билан боғлиқ тафсилотларни ўрганишга киришган. 29 ёшли ҳужумчи бош мураббий Эрик тен Ҳагнинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди.
Аввалроқ “Тоттенҳэм” директорлар кенгаши раиси Дэниэл Леви ҳужумчи учун АПЛнинг исталган клубидан 100 млн фунт талаб қилиши ҳақида хабар берилганди. Бошқа лигадаги жамоалар учун нарх пастроқ бўлади.







