Спорт

Футболчиликдан товуқ бизнесига

“Ливерпул” катта ишонч билдирган Жером Cинклер ҳақида эшитганмисиз?

Футболчиликдан товуқ бизнесига

 

Агар сиз “Ливерпул” клубининг ўйинларини узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган бўлсангиз, 10 йил олдин Жером Cинклер Англиядаги энг иқтидорли ҳужумчи деб аталганди. 2011 йилда “Ливерпул” уни “Вест Бромвич” академиясидан ўз сафига қўшиб олганди. Ҳамда унга келажакдаги энг яхши футболчи дея таъриф берилганди. Унинг фаолияти аъло даражада бошланди. Биринчи асосий жамоада дебют қилган бўлса, кейин эса етакчилик мақомини қўлга киритди. Унинг фонида ҳатто, Раҳим Стерлинг ҳам қолиб кетганди. Айнан Cинклер “Ливерпул”нинг етакчиси ва Англия терма жамоасининг келажакдаги юлдузи номини олади.

 

Ҳаммаси худди эртакдагидек бошланди. Аввал у клубнинг ёшлари жамоасида бир қатор голлар урди ва мураббийлар штабида катта таассурот қолдирди. Футболчи катталар жамоасида қолади ва тез-тез ўйин ўтказа бошлайди.

 

Кейин бир мўъжиза содир бўлди. 2012 йилнинг сентябрь ойида клубга эндигина келиб қўшилган Брендан Рожерс ўша пайтда Лига кубоги учинчи босқичида захирадаги футболчилардан фойдаланади. Рақиб эса “Вест Бромвич” эди.  Cинклер эса 81-дақиқада майдонга тушади ва “Ливерпул” тарихидаги энг ёш дебютантга айланади. Ўйинда иштирок этган пайтда у 16 ёшу 6 кунлик эди. Cинклер Жек Робинсоннинг рекордини янгилайди. У бир неча йил олдин 16 ёшу 250 кунлигида майдонга тушган. Қизиғи шундаки, бу футболчиларнинг бутун фаолияти натижа бермади. Робинсон ҳозир “Шеффилд”да ўйнайди.

 

Дебют ўйинидан кейин ёш футболчига ишонч билдирила бошланди. У бир нечта ёқимсиз жароҳатлар олган бўлсада, ўзини яхши кўрсатди. 2014/2015 йилги мавсумда Cинклер UEFА ёшлар лигасида 6 та гол урди. Бир неча марта у “Ливерпул”нинг муҳим бўлмаган ўйинларида асосий таркибга киритилган. 

 

Лекин шундан сўнг футболчининг ўйинида пасайиш бошланди. 2015 йилнинг март ойида у “Уиган”га ижарага берилди. Бу Cинклерга ўзини кўрсатиш учун янги бир имконият эди. Аммо олти ой ичида битта ўйинда майдонга тушади. Яна жароҳатлар ва юқори савияда ўйнашга мутлақо тайёр эмаслик футболчига таъсир ўтказади.

 

У яна “Ливерпул”га қайтади ва бу сафар чемпионатда яна бир ўйин ўтказади. “Челси”га қарши 20 дақиқа ўйнайди, эҳтимол, бу унинг фаолиятидаги асосий воқеа эди.

 

2016 йилнинг қишида турли клублар футболчи учун бир неча миллион таклиф қилишди, жумладан, “Борнмут” ва “Уотфорд”. “Ливерпул” уларнинг барчасини рад этди. Аммо олти ой ўтгач, Cинклер жамоадан “Уотфорд”га текинга ўтади. Аммо беш йил ичида у жамоа сафида бор йўғи 9 та ўйинда майдонга тушади.

 

Шундан сўнг Жеромнинг профессионал фаолияти якунланади. Шунингдек, у “Оксфорд Юнайтед”да яна ўзини синаб кўрмоқчи бўлди, бироқ бу натижа бермади.

 

Охир-оқибат Cинклер ўзини ҳам, бошқаларни ҳам қийнамасликка қарор қилди. 2022 йил июль ойида у товуқ бизнесини бошлаганини эълон қилди. Айни дамда собиқ футболчи бундан яхши фойда кўрмоқда.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Футболчиликдан товуқ бизнесига | Zamon.uz