энг долзарб

Япония бош вазири Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр

Токио Пхеньяннинг ҳаракатларидан хавотирда

Япония бош вазири Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр

 

Япония бош вазири Фумио Кисида Шимолий Кореянинг ракета синовлари кўпайганидан хавотирда. Бироқ, у КХДР  етакчиси Ким Чен Ин билан олдиндан ҳеч қандай шартларсиз шахсан учрашишга тайёр.

 

Бу ҳақда бош вазир парламент қуйи палатасининг ялпи мажлисида асосий нутқ сўзлаб, тегишли баёнот билан чиқди.

 

"Шимолий Корея томонидан мисли кўрилмаган баллистик ракета учирилишининг частотасини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Биз учун барча масалалардан энг муҳими одам ўғирлашдир, бу жиддий гуманитар муаммо. Биз барча ўғирланганларнинг тезроқ ўз жойларига қайтишини таъминлаш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз. Мен ўзим раис Ким Чен Ин билан ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри учрашишга аҳд қилдим”, — деди у.

 

КХДР разведка хизматлари томонидан японларнинг ўғирлаб кетилиши мавзуси расмий дипломатик алоқаларга эга бўлмаган икки давлат муносабатлардаги энг оғриқли мавзулардан бири ҳисобланади. 2002 йилда Пхеньян илк бор 13 нафар япон фуқароси ўғирлаб кетилганини тан олди ва улардан беш нафарига ўз ватанига қайтишга рухсат берди. Қолганлари ўлган деб эълон қилинди, уларнинг яқинларига қолдиқлари жўнатилди, аммо уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб бўлмади. 2014 йил май ойида Япония ва КХДР ҳукуматлари япон фуқароларининг ўғирланиши бўйича янги тергов ўтказишга келишиб олдилар, бироқ кейинчалик Пхеньян ташаббуси билан бунга алоқадор комиссия тарқатиб юборилди.

 

Шимолий Корея 2022 йилда рекорд даражадаги 70 дан ортиқ ракета учирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Япония бош вазири Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр | Zamon.uz