Фернанду Сантуш Полша терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
У учинчи хорижлик мураббийга айланди.

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш Полша терма жамоасини бошқаришга киришди. “Ассоcиатед Пресс” нашрининг хабарига кўра, у полшаликлар тарихида Лео Беэнхаккер ва Пауло Соузадан кейин учинчи хорижлик мураббийга айланди.
Полша футбол иттифоқи жамоасини Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичига олиб чиққан собиқ мураббий Чеслав Михневич билан шартномани узайтирмади, ўшанда унинг жамоаси французларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Жаҳон чемпионатидан кейин Сантуш Португалия терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди. Унинг ўрнини бельгиялик собиқ мураббий Роберто Мартинес эгаллади.







