“Реал” Беллингем учун Камавингани "қурбон қилмоқчи"
Испан клуби бу ҳақда жиддий ўйламоқда.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳали ҳам Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб ярим ҳимоячи Эдуард Камавинга ва унга қўшиб трансфер учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда “Скй Спорт” нашри хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, бунга испан клуби Беллингем учун 100 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр эмаслиги сабаб бўлмоқда. Аммо “Боруссия” ва Камавинга бу ғояга қандай муносабатда бўлишлари ҳақида маълумот йўқ. “Ливерпул” ҳам Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эдуардо Камавинга 2022 йилнинг ёзида “Ренн”дан “Реал”га ўтган эди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2027 йилгача мўлжалланган.







