Мюллер дам олмоқчи
У мураббийдан рухсат олди.

Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер терма жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан март ойидаги йиғинга чақирилмаслиги ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Томонлар 33 ёшли футболчини март ойида ўтказиладиган жамоа йиғинига чақирмаслик, унга дам олишга вақт бериш борасида умумий фикрга келишган.
Аввалроқ, 33 ёшли Мюллер Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, Германия терма жамоаси Япония, Испания ва Коста-Рика билан гуруҳдан чиқа олмаганидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилганди. Бироқ, кейин футболчи фаолиятини якунлаш ҳақидаги фикрини ўзгартирди.







