Тайсон жинсий зўравонликда айбланди
Америкалик аёл ундан 5 миллион доллар талаб қилмоқда.

Америкалик аёл Майк Тайсонни жинсий зўравонликда айблади ва уни судга берди. ABC телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, аёл бокс афсонасидан 5 миллион доллар талаб қилмоқда. У Тайсон унга 1990-йилларда Олбани шаҳрида зўравонлик қилганини айтмоқда.
1992 йилда боксчи гўзаллик танлови иштирокчисига зўравонлик қилишда айбланиб, 6 йилга қамалган эди. Кейинчалик қамоқ муддати икки мартага қисқартирилган.
Ўз профессионал карьерасида Тайсон 50 та ғалаба (44 таси нокаут)га эришган.







