Спорт

ЖЧ-2022. Саккизта терма жамоа бош мураббийсиз қолмоқда

Собиқ мураббийлар ўрнига номзодлар қидирилмоқда.

ЖЧ-2022. Саккизта терма жамоа бош мураббийсиз қолмоқда

 

Бир ой олдин Қатарда жаҳон чемпионати якунланган эди. Ўшандан бери турнирда иштирок этган саккизта жамоа бош мураббийсиз қолган, яна тўрттасида эса кетиш эҳтимоли юқори эканлиги айтилган. Қуйида ушбу ўзгаришлар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

 

Роналд Куман Луи ван Гал ўрнига

 

Ван Гал терма жамоани 2021 йилнинг августидан бери бошқариб келаётганди. Бу унинг терма жамоа мураббийлигига учинчи бор келиши эди. Ван гал қўл остида Голландия терма жамоаси 20 та ўйин ўтказиб, 14 та ғалабага эришди ва атиги бир марта мағлуб бўлди. ЖЧ-2022 чорак финалида Аргентинага пенальтилар сериясида ютқазиб қўйди.

 

Луи ван Гал

Голландия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи

“Биз йил давомида пенальтилар устида жуда яхши ишладик. Аммо якунда барибир мағлубиятга учрадик. Мен ўйинчилардан клубларда пенальти тепишни сўрадим ва улар буни амалга оширди. Аммо дастлабки икки пенальтини аниқ амалга оширмасангиз, ғалаба қозонишнинг иложи бўлмайди. Асосий вақтдаги пенальти шубҳали бўлди деб ўйлайман”.

 

Собиқ мураббийнинг ўрнини Роналд Куман эгаллади. Бу унинг Голландия терма жамоасига учинчи бор сайланиши эди. “Барселона”нинг собиқ мураббийи терма билан 2026 йилнинг 31 июлигача шартнома имзолади. Куман бошчилигидаги Голландия терма жамоасининг энг яхши натижаси Миллатлар лигасининг 2018/2019 йилги мавсуми финали ҳисобланади.

 

Фернанду Сантуш Чеслав Михневич ўрнига

Чеслав Михневич Полша терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги 11 ой давомида 13 ўйиндан 5 тасида мағлуб бўлди. Унинг қўл остида полшаликлар Бельгияга икки марта (1:6 ва 0:1), Голландияга бир марта (0:2) мағлуб бўлишди. ЖЧ-2022да эса гуруҳда Аргентина (0:2) ва 1/8 финалда Францияга (1:3) мағлуб бўлди. “ZET” радиоси хабарига кўра, Михневич Роберт Левандовскининг телефон қўнғироғидан сўнг ишдан бўшатилган. Фернанду Сантуш Михневичдан фарқли равишда терма жамоа даражасидаги ютуқларга эга: 2016 йилда у Португалия билан Европа чемпиони бўлди, 2018/2019 йилги мавсумда эса Миллатлар лигасида ғолиб чиқди. Инсайдер Фабрисио Романонинг сўзларига кўра, португалиялик мураббий 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.

 

Роберто Мартинес Фернанду Сантуш ўрнига

 

Фернанду Сантушнинг Португалия терма жамоаси билан эришган муваффақияти юқорида айтиб ўтилди. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида унинг жамоаси чорак финалга қадар етиб борди ва у ерда Марокашга имкониятни бой бериб қўйди.

 

Фернанду Сантуш

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи

“Мен терма жамоадан ёруғ юз билан кетяпман. Терма жамоа устози бўлиш шараф. Барча мақсадимга эришдим. Шу вақт давомида бирга ишлаган барча футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Мен ҳар доим жамоанинг ғалаба қозонишига ёрдам берадиган қарорларни қабул қилганман. Энди мен жамоа ҳақида қайғурадиган миллионлаб мухлислардан бири бўламан”.

 

Мартинес Португалия терма жамоаси билан 2026 йилнинг 31 июлигача шартнома имзолади. Бельгиянинг “Олтин” авлоди билан олти йил ичида испаниялик мураббий ЖЧ-2018 бронза медалини қўлга киритди. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бельгияликлар ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олишмади.

 

Фуэнте Луис Энрике ўрнига

 

Луис Энрике Испания терма жамоасини 2019 йилнинг ноябридан буён бошқариб келаётган эди. У билан бирга жамоа Евро-2020да бронза медалларини қўлга киритди. Миллатлар лигаси финалида Францияга ютқазди ва Қатардаги Жаҳон чемпионатида 1/8 финалда пенальтилар сериясида Марокашга мағлуб бўлишди. Энрике бошчилигидаги жамоа 39 ўйиннинг 21 таси ғалаба қозонди ва 7 марта мағлубиятага учрашди.

 

Луис Энрике ўрнини 18, 19 ва 21 ёшгача бўлган Испания терма жамоаларининг собиқ бош мураббийи Луис де ла Фуэнте эгаллади. У 2015 ва 2019 йилларда мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари билан Европа чемпиони бўлган. Бундан ташқари, мураббий бошчилигидаги Испания терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадасининг кумуш медали совриндорига айланди. Де ла Фуэнте лавозимга тайинлаганидан кейинги илк интервьюларидан бирида Серхио Рамоснинг терма жамоага қайтиши мумкинлигини инкор этмади.

 

Яна қайси жамоалар мураббийсиз қолди?

 

Жаҳон чемпионатида мезбонлар гуруҳда сўнгги ўринни эгаллагани учун Феликс Санчес Қатар бош мураббийи лавозимидан озод этилди.

 

Эквадор терма жамоаси

 

Густаво Альфаро Эквадор терма жамоасини тарк этди. Истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарор томонларнинг ўзаро келишуви асосида қабул қилинган. ЖЧ-2022да унинг жамоаси “А” гуруҳида Қатарни ортда қолдириб, учинчи ўринни эгаллади.

 

Эрон терма жамоаси

 

Карлуш Кейруш ижтимоий тармоқ орқали миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

 

Мексика терма жамоаси

 

Херардо Мартино Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг Мексика терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди. Ўйин тугаганидан сўнг мураббий шартномаси тугагани маълум қилганди. Мексика терма жамоаси 1994 йилдан бери биринчи марта гуруҳдан чиқа олмади.

 

Бразилия терма жамоаси

 

Тите бошчилигида Бразилия терма жамоаси иккинчи марта чорак финал босқичида тўхтади. ЖЧ-2022да турнир фаворитлари Хорватияга пенальтилар сериясида ютқазиб, мураббийсиз қолди. Лекин Бразилия Бельгия билан бирга FIFА рейтингида кучли 5-ўриндан жой олган.

 

Гана терма жамоаси

 

Отто Аддо Гана терма жамоасини 10 ой давомида бошқарди. Қатардаги жаҳон чемпионатида унинг жамоаси гуруҳдан чиқа олмади ва фақат Жанубий Кореяни мағлуб этди.

 

Жанубий Корея терма жамоаси

 

Пауло Бенто 1/8 финалда Бразилияга мағлуб бўлгач, Корея терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У 2010 йилдан бери жаҳон чемпионатида Португалияни мағлуб этган биринчи мураббийга айланди.

 

АҚШ терма жамоаси

 

5 январь куни Грегг 1991 йилдаги зўравонлик иши бўйича тергов олиб борилгани сабабли ўз ишидан четлатилди. Унинг ёрдамчиси Энтони Гудсон вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди. У АҚШнинг 20 ёшгача бўлган терма жамоаси, Баҳрайн ва Янги Зеландия терма жамоасида ишлаган ва 2021 йилда Греггнинг биринчи ёрдамчисига айланганди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ЖЧ-2022. Саккизта терма жамоа бош мураббийсиз қолмоқда | Zamon.uz