“ПСЖ” мураббий яна ҳужумчи олмоқчи
Унинг қарори қатъий.

“ПСЖ” бош мураббийи Кристоф Галтер француз гранди ҳужум чизиғига янги футболчи сотиб олиши зарурлиги ҳақида гапирди.
“Агар бир ўйинчини йўқотсак, унинг ўрнига ўринбосар олишимизни айтгандим. Биз ҳужумкор ўйинчини йўқотдик. Пабло Сарабия “Вулверхемптон”га ўтди. Бунинг ўрнини ёпиш учун биз ҳужум чизиғига ўйинчи сотиб олсак яхши бўларди”, — деди Галтер.
Миш-мишларга кўра, “ПСЖ” “Лион” ҳужумчиси Раян Шерканинг трансфери бўйича музокаралар олиб борган, бироқ рад жавоби берилган. Аввалроқ парижликларнинг футбол бўйича маслаҳатчиси Луис Кампос Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби раҳбарияти билан бразилиялик ярим ҳимоячи Малкомнинг трансфери бўйича музокара олиб бориши малум бўлганди.







