Роман Абрамович Россия ва Украина ўртасидаги ягона воситачими?
24 февралдан бери бизнесмен Путин билан доимий алоқа сақлаб келмоқда

Роман Абрамович Киев ва Москва музокаралари учун мақбул воситачи бўлиб қолмоқда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Ғарб давлатлари ҳукуматлари миллиардер Владимир Путин билан яқин алоқалари орқали бунга замин яратишига умид қилмоқда. Шунга қарамай, ҳозир унинг роли юқори баҳоланмаяпти.
Апрель ойида тадбиркор иштирокидаги алоқалар узилиб қолганидан сўнг у асирлар алмашиш ва "дон келишуви" каби тор музокараларда қатнашмоқда.
Украина президенти маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия-Украина музокараларида Абрамович бирор бир масалада аралашиш керак бўлсагина керак бўлишини, аммо унинг роли дастлабки босқичдаги каби бўлмаслигини маълум қилди.
Айни пайтда Абрамовичга яқин манбалар ҳозирда миллиардер Украинадаги можародан бошқа масалалар билан шахсан шуғулланмай қўйганини айтмоқда. У 24 февралдан бери Путин билан кўришган ва бир неча марта телефон орқали суҳбатлашган.







