Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди
Ҳодиса оқибатида Дипломатик миссиянинг хавфсизлик хизмати раҳбари вафот этди.

Ҳодиса оқибатида Дипломатик миссиянинг хавфсизлик хизмати раҳбари вафот этди.
Озарбайжон ТИВ хабарига кўра, яна икки қўриқчи яраланган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳужум Боку вақти билан 8:30 атрофида содир бўлган. Ҳужумчи элчихона қўриқлаш постига калашников автоматидан ўқ узган.
Озарбайжон оммавий ахборот воситалари ҳужумчилардан бири қўлга олинганини ёзмоқда.







