“Валенция” Саулни ижарага олмоқчи
“Атлетико” ҳозирча бунга рози эмас.

“Валенция” “Атлетико” ярим ҳимоячиси Саул Нигесни 18 ойга ижарага олмоқчи. Бу ҳақда “Релево” нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “Валенция” қишки трансферлар вақтида “Атлетико” футболчисини ижарага олиш таклифи билан чиққан. “Кўршапалаклар” испаниялик ярим ҳимоячини жорий мавсум охиригача ижарага олмоқчи эди, бироқ бу таклиф рад этилди. “Валенция” энди Саулни 18 ойга ижарага олишни ва унинг маошининг бир қисмини, тўлашга рози бўлишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, ижара шартномасига футболчининг сотиб олиниши ҳақидаги банд ҳам киритилиши мумкин. Саулни сотиб олиш “Валенция” учун асосий вазифа.
28 ёшли Саул жорий мавсумда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.







