Френсис Фюри билан жанг қиладими?
Бунга спортчининг ўзи жавоб берди.

Яқинда UFCни тарк этган камерунлик аралаш жангчи Френсис Нганну бокс қоидалари бўйича Тайсон Фюри билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапирди.
“Жанг бўлиши мумкин, аммо бунгача ҳаммасини ҳал қилиш керак. Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фюри билан икки йилдан бери ижтимоий тармоқларда мулоқот қиламиз. Шубҳасиз, бу кураш ҳаммамизга керак. Етарлича вақт ўтди. Умид қиламанки, бизда барчасини амалга ошириш имконияти бўлади”, — деди Нганну.
Эслатиб ўтамиз, Френсис Нганну 36 ёшда. Жангчи UFCдаги дебютини 2015 йилнинг декабрь ойида ўтказган. У фаолиятида жами 14 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган. Январь ойида UFC 270 турниридаги сўнгги жангида Нганну франциялик Кирил Ганни очколар ҳисобида мағлуб этганди. 2023 йил январь ойида у UFCдаги фаолиятини якунлади ва шу билан молиявий келишмовчиликлар туфайли оғир вазн тоифасида чемпионликни қўлдан бой берди.







