Моуриньо “Челси”га қайтишни истаяпти
Лондонликлар эса бунга қарши.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондоннинг “Челси” клубига қайтишни истамоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Моуриньо Рим клуби раҳбариятидан молиявий ёрдам кўрсатилмаганидан ҳафсаласи пир бўлган. Португалиялик мутахассис учун устувор вариант “Челси”га қайтиш бўлиб, у ўз фаолиятида икки марта бош мураббий бўлган: 2004 йилдан 2007 йилгача ва 2013 йилдан 2015 йилгача. Моуриньо вакиллари аллақачон “Челси” раҳбарияти билан боғланиб, мураббийнинг эҳтимолий қайтишини муҳокама қилишган, бироқ лондонликлар жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Грем Поттерни тўлиқ қўллаб-қувватлашини аниқ айтишган.
Шунингдек, Моуриньонинг рафиқаси ва болалари ҳамон Лондонда яшаши, шу боис Англия премьер-лигасида ишлаш унинг учун устувор аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган. Премьер-лигага қайтишга бўлган қизиқиш ва “Рома”нинг молиявий имкониятларига қарамай, мураббий мавсум ўртасида Италия клубини тарк этмайди.







