энг долзарб

"СЭС" Нукусда болаларнинг "лапша"дан заҳарланганини рад этди

Расмий маълумотга кўра, болаларга кемирувчиларга қарши дори ҳиди таъсир қилган.

"СЭС" Нукусда болаларнинг "лапша"дан заҳарланганини рад этди

 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир бўлган ўткир заҳарланиш ҳолати юзасидан хабарлар тарқалди.

 

Воқеа бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Хабарга кўра, жорий йилнинг 25 январь куни бемор Б.Б.нинг оғзаки кўрсатмасига кўра тушликда укаси М.А. билан бирга уйига яқин жойдаги озиқ-овқат дўконидан тез тайёрланадиган лапша маҳсулотини сотиб олиб, тайёрлаб истеъмол қилишган. Лапша маҳсулотини тайёрлаш жараёнида маҳсулотда айниш белгилари, ўзга ёт ҳид ва таъм сезилмаган.

 

Ўша куни 17:00-18:00ларда Б.Б. уйида 1-1,5 йилдан буён сақланиб турган, номи ва ишлаб чиқарувчиси ҳамда сотиб олган жойи номаълум 500 гр.га яқин "целлофан" пакетда сақланиб турган, кукун кўринишидаги кемирувчиларга қарши дори билан уй атрофи, ошхона ва битта хонага сепиб чиққан. Кемирувчиларга қарши дорини сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.

 

2023 йил 26 январь куни соат М.А. 7:00-8:00ларда, Б.Б соат 9:30-10:00ларда қайд қила бошлаган. Белгилар ўтиб кетмагандан сўнг тушлик вақтида тез ёрдам чақирилган. Лекин ота-онаси томонидан уйда даволаниш маъқул кўрилган. М.А. ва Б.Б. қайд қилишга қарши дорилар қабул қилишган. Ўша куни тунги соат 23:00-24:00лар атрофида М.А. ва Б.Б.лар такрорий қайд қила бошлашган. 27 январь куни соат 6:00-7:00ларда “Тез ёрдам” чақириб, Республика болалар юқумли касалликлар шифохонасига юборилади. Лекин беморларнинг касаллик белгилари юқумли касалликлардан бўлмаганлиги сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига юборилади.

 

Шифокорлар томонидан беморларга «Фосфорорганик бирикмалардан ўткир заҳарланишнинг оғир ва ўрта оғир даражаси» бирламчи ташхиси қўйилган.

 

М.А. келгандаги аҳволи оғир ҳолатда, реанимацион чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан беморда 27 январь соат 09:24 да биологик ўлим қайд қилинди. Фуқаро Б.Б нинг аҳволи қониқарли бўлиб, соғлиги шифокорлар назоратига олинган.

 

Юқоридаги ҳолат бўйича такрорий мурожаатлар бўлмаган ва профилактик ишлар давом эттирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

"СЭС" Нукусда болаларнинг "лапша"дан заҳарланганини рад этди | Zamon.uz