“Манчестер Юнайтед” 19 ёшли ҳужумчини ижарага берди
Футболчи “Нюпорт”га ўтди.

“Манчестер Юнайтед”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Чарли Макнилл мавсумнинг қолган қисмини Иккинчи лиганинг “Нюпорт” клубида ўтказади. Бу ҳақда “қизил иблислар”нинг расмий сайти хабар бермоқда.
Ҳужумчи жорий мавсумда манкунианликлар ёшлар жамоасида ўйнаб, жами 20 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва иккита голли узатма муаллифига айланди. У Испаниядаги қишки йиғинда “Юнайтед”нинг асосий жамоаси билан шуғулланган ва “Кадис”га қарши ўртоқлик учрашувида 45 дақиқа ўйнаган.
Эрик тен Хаг шогирдлари 20 ўйинда 39 очко тўплаган ҳолда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Европа лигасида Манчестер шаҳри жамоаси “Барселона” билан тўқнаш келади.







