Зиеш Парижга учиб кетди
У “ПСЖ” билан шартнома имзолаши мумкин.

“Челси” ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш трансфер масаласини ҳал қилиш учун Парижга учиб кетди. Бу ҳақда “Ле Парисиен” нашри хабар берди.
Француз клуби марокашлик футболчини ушбу трансфер ойнасида жамоани тарк этган Пабло Сарабия ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. “ПСЖ” футбол маслаҳатчиси Луис Кампос “кўклар” билан ижара шартномаси бўйича музокара олиб бормоқда. Томонлар 1 февраль ярим тунда трансфер ойнаси ёпилгунига қадар келишувга эришишга умид қилишмоқда.
Шунингдек, Зиешнинг Марокаш терма жамоасидаги шериги Ашраф Ҳакими “Челси” футболчисининг француз клубига ўтганини тасдиқлаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Зиеш лондонликлар сафида 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда марокашлик футболчи Англия премьер-лигасининг 10 та учрашувида қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган.







