“Гап Гвардиола ҳақида эмас”
Жоау Кансело нима учун “Бавария”га ўтганини айтди.

Португалиялик ҳимоячи Жоау Канселу нега “Манчестер Сити”дан “Бавария”га ўтишга қарор қилганини тушунтирди.
“Мен кўп ўйинда қатнашолмадим ва бу эса қароримга таъсир қилди. Гап Гвардиола ҳақида эмас. Мен янги саргузаштларни жуда хоҳладим ва “Бавария”га ўтдим”, — деди Канселу.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли португалиялик футболчи “Бавария” билан 2022/2023 йилги мавсум охиригача шартнома имзолаган. Шунингдек, томонлар келишувида футболчини келгуси ёзда сотиб олиш имконияти кўзда тутилган. ОАВ хабарларига кўра, Жоау Канселунинг “Бавария”дан тўлиқ сотиб олиниши суммаси 70 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ Канселу шаҳарликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан можаро туфайли “Бавария”га ўтгани хабар қилинганди.







