Шавкат Мирзиёев водийга жўнаб кетди
Ташрифнинг илк манзили Андижон вилояти.

Президент ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф давомида саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечириш, ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлади.







