"Фарзандларингизга ўзингиз ҳамроҳлик қилинг"
Тошкентда ота-оналар фарзандларини ўзлари мактабга олиб бориб келишга чақирилди.

Янгиҳаёт туманида мактабдан қайтаётган 12 ёшли қизнинг ўлдирилишидан сўнг Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига мурожаат қилди.
"Ўзингиз ҳамроҳлик қилинг ва фарзандларингизни мактабга олиб бориб мактабдан олиб кетинг", — дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқарма ота-оналарни фарзандлари билан доимо алоқада бўлишга чақирди.







