Манчестерга ғалабалар cерияси қайтди
“Қизил иблислар” ўн икки ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти.

Кеча “Олд Траффорд”да Англия лига кубоги 1/2 финалининг жавоб учрашувлари якунланди. Унда “Манчестер Юнайтед” ва “Ноттингем Форест” жамоалари баҳс олиб борди. Питер Бенкснинг сўнгги ҳуштаги манкунианликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Эрик тен Хаг жамоаси кетма-кет ўн икки уй ўйинда ғалаба қозонишди. Бу “манкунианликлар” клубида 1986 йилдан 2013 йилгача клубни бошқарган Алекс Фергюсондан бери содир бўлмаганди.
26 февраль куни Лондондаги Уэмбли стадионида бўлиб ўтадиган турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида “Манчестер Юнайтед” “Нюкасл” билан куч синашади. Турнирда Маркус Решфорд 5 та гол билан тўпурарлик қилмоқда.







