Мбаппенинг жароҳати жиддий
У “Бавария”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши айтилмоқда.

“ЛЪEқуипе” нашрининг хабарига кўра, Лига 1 доирасида “Монпеле”га қарши ўйинда жароҳат олган “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Бавария” билан UEFА Чемпионлар Лигаси 1/8 доирасидаги биринчи ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Манбага кўра, футболчи тиззасидан жароҳат олган ва немис клубига қарши ўйинни ўтказиб юбориш хавфи бор.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўйиннинг 20-дақиқасида алмаштирилганди. Унинг ўрнига Уго Экитике майдонга тушди.
Бундан аввал франциялик ҳужумчи икки марта пенальтини голга айлантира олмади.
Мбаппе Франция чемпионатининг жорий мавсумида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида 6 та ўйинда 7 та гол урган.
“ПСЖ” – “Бавария” ўйини 14 февраль куни бўлиб ўтади.







