Қишда трансферлар учун 330 миллион евро сарфлаган “Челси”нинг таклифи рад этилди
Бу галги сўров “Интер” футболчисига юборилганди.

"Челси" “Интер” ярим ҳимоячиси Николо Бареллага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Шира маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, Милан клуби кўкларнинг трансфер таклифини рад этган, чунки улар Бареллани сотмоқчи эмас.
Барелла “Интер”га 2020 йилда “Каляри”дан келиб қўшилганди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи миланликлар сафида барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” қишки трансфер ойнасида деярли 330 миллион евро сарфлади. Клуб Энсо Фернандес (“Бенфика”, 121 миллион евро), Михаил Мудрик (“Шахтёр”, 70 миллион евро), Бенуит Бадиашиле (“Монако”, 38 миллион евро), Нони Мадуэке (“ПСВ”, 35 миллион евро), Мало Густё (“Лион”, 30 миллион евро), Андре Сантосни сотиб олди. (Васко да Гама, 12,5 млн евро), Датро Фофана (“Молде”, 12 млн евро) ва Жоaо Феликс (“Атлетико Мадрид”, 11 млн евро ижара) каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.







