Метан “заправка”ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади — Шавкат Мирзиёев
Бир ҳафта ичида газ қуйиш шахобчаларига кунлик 5 миллион куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 миллион куб метр).

Бу ҳақда Президент айни дақиқаларда Наманган вилоятида тадбиркорлар билан бўлаётган учрашувда маълум қилди.
Жумладан, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун, республика бўйича:
✅ кунига 80 миллион куб метр газ ва 126 миллион кило-ватт соат электр етказиб берилади;
✅ бир ҳафта ичида газ қуйиш шахобчаларига кунлик 5 миллион куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 миллион куб метр).







