Жон Стоунс жароҳати сабаб бир ойга сафдан чиқди
Мураббий футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячи Жон Стоунз Англия кубоги 1/16 финалида “Арсенал”га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли бир ойгача майдонга туша олмаслигини айтди.
“Стоунз уч-тўрт ҳафта майдонга тушмайди. Афсуски, у баъзи ўйинларда қатнашмайди, бироқ бир неча ҳафтадан сўнг қайтади”, — дея Гвардиоланинг сўзларидан “Гоал” нашри иқтибос келтирди.
28 ёшли Стоунз 2016 йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп суради. Ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йилда якунига етади.
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 20 та ўйинида 45 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадам “Арсенал”дан 5 очко ортда қолмоқда.







