Магистратура жавоблари қачон чиқади?
Бу кўпчилик орасида муҳокамага айланган эди.

Саволга Xushnudbek.uz Телеграм каналида ойдинлик киритилди.
"Кўпчилик магистратура учун қишки қабулнинг жавоблари қачон чиқиши ҳақида сўраётган эди. Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъулларидан аниқлик киритдим.
Маълум қилинишича, айни кунларда деярли барча жавоблар тайёрланган, келгуси ҳафтада Давлат қабул комиссиясининг баёни чиқиши кутилмоқда", - дейилади хабарда.
Яъни келаси ҳафта магистратурага топширган абитуриентлар ўз натижаларини билиб олишлари мумкин бўлади.







