Месси “ПСЖ” раҳбарияти билан учрашувни кейинга қолдирди
Футболчи шартномани узайтириш борасида бир қарорга келмаган.

Ҳужумчи Лионел Месси “ПСЖ” билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Бу ҳақда “Cултуре ПСЖ” нашри хабар берди.
Нашр журналисти Гастон Эдуланинг хабар беришича, аргентиналик футболчи жорий мавсум якунида “ПСЖ”да қолиш-қолмаслигига шубҳа қилган. Шу муносабат билан ҳужумчи “ПСЖ” раҳбарияти билан яқинда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувни кейинга қолдирди. Қайд этилишича, ҳозир Месси узоқ муддатли фаолият ҳақида ўйламоқда. “ПСЖ” билан шартномасини узайтиришдан олдин у фаолиятининг сўнгги йилларидан нимани хоҳлашини ўзи учун аниқлаб олмоқчи.
35 ёшли футболчи жорий мавсумда “ПСЖ” сафида барча турнирлар доирасида 23 ўйинда 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. “ПСЖ” 51 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.







