Спорт

“Тезкорлик асосий омил эмас, муҳими ишончлилик”

Фабрицио Романо қандай қилиб Европа футболининг асосий инсайдерига айланди?

“Тезкорлик асосий омил эмас, муҳими ишончлилик”

 

Жаҳон футболида юз бераётган энг муҳим хабарлар ҳақида маълумотлар тақдим этадиган кўплаб инсайдерлар бор. Улар орасида Фабрицио Романонинг номи футбол ишқибозларига яхши таниш бўлса керак. Сабаби, энг машҳур спорт нашрлари ҳам айнан энг қайноқ янгиликлар учун Фабрицио Романога ўхшаган инсайдерларга мурожаат қилади.

 

Романо ушбу қишки трансфер ойнасини яхши ўтказди. Кўпгина трансферлар ҳақида биринчи бўлиб хабар берди. Музокаралар қайси босқичда эканлиги, тиббий кўриклар қачон режалаштирилганлиги, шартномалар шартлари қандай, битим қачон расман эълон қилиниши ҳақидаги маълумотларни биринчилардан бўлиб Фабрицио Романо тақдим этди.

 

У ҳар доим биринчи бўлган дейиш ҳақиқатга тўғри келмайди. Мисол учун, “Арсенал”нинг Жоржинёга қизиқиши ҳақида биринчи бўлиб бошқа бир инсайдер, “The Atletic” вакили Девид Орштейн хабар берган. Бироқ ушбу трансфер ойнасидаги энг мураккаб иш яна Романода қолди.

 

Фабрицио Романо трансфер муддатини қандай ўтказди?

 

Инсайдер “You Tube”да олти соат давом этган онлайн режимни ишга туширди. Анъанага кўра, трансфер ойнасининг сўнгги куни энг қайноқ ҳисобланади. Шу куни кечқурун ўнлаб битимлар амалга оширилади. Италиялик инсайдер бутун эфир давомида инглиз тилида мулоқот қилиб, Европадаги асосий трансферлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиб борди. Энг ажабланарлиси шундаки, мана шу вақт ичида Романо мутахассислар билан мулоқот қилиш, уларга саволлар бериш, инсайдлар билан таъминлаш, манбалар билан телефон орқали ёзишма олиб бориш ва ижтимоий тармоқларда постлар қолдиришга муваффақ бўлди. Эфир давомида журналист трансферлар ҳақида 40 дан ортиқ қисқа хабарларни эълон қилди. Романонинг сўзларига кўра, у ҳар доим барча хабарларни ҳеч қандай ёрдамчиларсиз ўзи ёзади.

 

Шуни таъкидлаш керакки, эфирда вақти-вақти билан техник муаммолар юзага келди. Камчиликлар бартараф этилганда эса инсайдер энг асосий келишувлар ҳақида маълумот беришини маълум қилди. У яна бир бор ижтимоий тармоқлардаги барчани эфирга уланишга чақирди. Томошабинлар 50 мингдан 83 мингтага кўпаяди ва умумий кўришлар сони бир миллиондан ошди. Шунда у асосий трансферл янгиликларини ўқий бошлади:

 

“Қадрли кузатувчилар Энсо Фернандес “Челси”да. Битим ёпилди. Ҳозиргина клублар ўртасида келишувга эришилди. 120 миллион евро. Кейинчалик мен сизга тўлов муддати ҳақида маълумот бераман. Ҳозир Энсо тиббий кўрикдан ўтмоқда. “Челси” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужжатларни расмийлаштиришга вақт борлигига ишонч ҳосил қилмоқда. Улар буни ўз вақтида амалга оширишларига кафолат бера олмайман, аммо келишувга эришилди”.

 

Романо қандай ишлайди?

 

У Неапол шаҳрида туғилган. 18 ёшидан футбол ҳақида мақолалар ёзишга ҳаракат қилган. Шу тариқа уларни итальян оммавий ахборот воситаларида чоп этишга бел боғлайди.

 

Романонинг “The New York Times”  газетасига берган интервьюсига кўра, ўша вақтлари унга нотаниш бир одам мурожаат қилиб, Барселона академиясида тарбияланаётган икки ёш ўйинчи ҳақида мақола ёзишни маслаҳат беради.  Бу футболчилар ўша пайтда ҳеч ким танимаган Мауро Икарди ва Жерар Деулофеу эди. Натижада Романо мақола ёзади. Ҳамда ҳалиги нотаниш одам бу икки футболчининг манфаатларини ҳимоя қила бошлайди. 2011 йилнинг ёзида Романо биринчи бўлиб Икардининг “Барселона”дан “Сампдория”га ўтиши ҳақида хабар берди. Шундан бир неча йил ўтиб, ҳужумчининг “Интер” сафига қўшилгани ҳақида биринчи бўлиб маълумот тақдим этди.

 

Кейин Романо Миланга йўл олади ва “Sky Sports Italia” нашрига ишга киради. Трансферлар ҳақида кўплаб постлар ёзадиган таниқли мухбир Жанлука Ди Марсио ҳам айнан шу ерда ишларди. Романо унга шахсий веб-сайт яратиш ва унда қандай ишлаш кераклигини ўргатади. Шу билан бирга тажриба орттиради. У деярли вақтини кўчада ўткади.

 

Кунларнинг бирида Романо ижтимоий тармоқларнинг жуда муҳим эканлигини тушуниб етади. Аввалига у каналига барча фойдаланувчилар каби шахсий ҳаётидан оддий суратларни жойлаштиради. Уларнинг орасида кечки овқат, қуёш ботиши, журналистларнинг суҳбати каби суратлар бор эди. Бироқ, обуначилар изоҳларда ундан трансферлар ҳақида маълумотлар беришини сўрашади.

 

2020 йилда италиялик инсайдер учун муҳим битимлардан бири рўй берди. Бу Бруно Фернандешнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши эди. Романо “Манчестер Юнайтед”нинг ярим ҳимоячига қизиқиш билдираётгани ҳақида биринчи бўлиб хабар бермайди, бироқ унинг трансфери ҳақида маълумот тақдим этади. Журналистнинг фикрича, ҳатто тезкорлик асосий омил эмас. У ишончлиликка кўпроқ таянади. Одамлар ҳақиқатни ўқиётганларида унга ишонишлари керак. Романо асосан шунга эътибор қаратади.

 

12 йил давомида италиялик инсайдер шу қадар яхши информатион тизимни йўлга қўйдики, натижада у Европа футболининг асосий инсайдерига айланди. Романо янгиликлар тақдим этиш учун соҳадаги асосий агентлар билан жуда яхши муносабат ўрнатади. Инсайдернинг айтишича, клуб раҳбарлари билан ҳам алоқа ўрнатиш жуда муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга, у футболчилар билан доимий мулоқот қилади. Ўзига керак бўлган ҳар бир киши билан осонгина алоқага чиқа олади. Эътиборлиси, у ҳатто “Челси”га ўтиши режалаштирилган Арсен Захарян билан ҳам боғланган.

 

Инсайдернинг пуллари

 

Романонинг асосий хусусияти доимий ишончли манбалар билан иш олиб боришида. Италиялик инсайдернинг ҳомийлари ҳам бор. У ўзининг ижтимоий тармоқларида турли хил брендларни реклама қилади. “You Tube” каналининг ҳамкори пиво ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Одамлар баъзан Романо футболчилар трансферларининг бир фоизини олади деб гумон қилишади. Журналист бундай саволларга кулиб туриб жавоб беради:

 

“Агар футболчилар ва клублардан пул олганимда аллақачон миллиардер бўлиб кетардим”, — дейди инсайдер.

 

Яқинда “Челси” аъзоси Ҳаким Зиешнинг “ПСЖ”га ўтгани ҳақида маълумот берган Романо мухлислар томонидан танқидга учради. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб трансфер амалга ошмагани ҳақидаги хабарни тақдим этди. Айтишимиз мумкинки, журналист ўз даражасини яна бир бор исботлади. Унинг маълумотларини миш-миш деб аташ мумкин эмас. Агар томонлар келишувга эришган ва футболчи тиббий кўриклардан ўтган бўлса, бу гап-сўз эмас, балки ҳақиқат. Булар ҳақида эса биринчи бўлиб Романо хабар беради.

 

Аслини олганда, Фабрицио Романонинг ишини шубҳа остига қўймоқчи бўлганлар кўплаб сабаб топиши мумкин. Бироқ, унинг янгиликларини чуқурроқ таҳлил қилсангиз ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмайди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Тезкорлик асосий омил эмас, муҳими ишончлилик” | Zamon.uz