“Реал Мадрид” фақат битта трансферга эътибор қаратмоқда
Клуб 2023 йилнинг ёзида фақат битта юқори даражадаги харидни амалга ошириш ниятида.

“Реал Мадрид” ҳозирда фақат битта қиммат трансфер устида ишламоқда.
Испания гранди кўплаб юлдуз футболчилар билан боғланган, аммо энди жамоа фақат битта қиммат футболчини сотиб олишга даъво қилмоқда. “Боруссия Дортмунд”дан инглиз ярим ҳимоячиси Джуд Беллингем учун “Қаймоқранглилар” раҳбарияти курашда жиддий одимламоқда. Шунингдек, ёш футболчи бўйича музокараларда муваффақиятсизликка учраган тақдирда Мадридда муқобил вариант йўқлиги қўшимча қилинмоқда.
Джуд Беллингем учун курашда бошқа даъвогарлар “Манчестер Сити”, “Ливерпул” ҳам бор.
Англиялик футболчи жорий мавсумда Бундеслиганинг 18 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.







