“Винисиус “Реал Мадрид”нинг асосий футболчиси”
Гути ҳужумчи ҳақида фикр билдирди.

“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси Гутининг айтишича, айни дамда жамоа етакчиси бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор.
“Винисиус Жуниор мавсум бошиданоқ ўйинлар натижасини ҳал қилди. У бошқа барча футболчилар орасида энг яхши формада. Ассист, гол уради, ҳаммасини қилади. Унинг келажаги буюк”, — деди Гути.
Испания жамоаси 17-турнинг “Валенция” билан қолдирилган баҳси бразилиялик футболчи учун Мадриддаги барча мусобақалардаги 200-ўйини бўлди. Бу вақт ичида у жамоа сафида 49 та гол урди ва 37 та голли узатмани амалга оширди.
Винисиус 2018 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келмоқда. Бунгача у “Фламенго”да тўп сурган.
Мадридликлар Ла Лигада пешқадам “Барселона”дан 5 очко фарқ билан ортда қолмоқда.







