Якшанба мутолааси: Фақирларни бадавлат этган меҳр

Zamon.uz Лев Толстойнинг “Фақирлар” ҳикоясини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: Фақирларни бадавлат этган меҳр

 

Жаҳон ва рус адабиётини буюк ёзувчи Лев Толстой ижодисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бунга сабаб қилиб эса жамиятда юз бераётган воқеа-ҳодисалар, турли хил қарашларнинг ёзувчи нигоҳидан четда қолмаганини кўрсатиш мумкин. Муаллиф томонидан яратилган роман-у қиссалар дейсизми, ҳикоялар ёхуд ҳикматли сўзларда ҳам тош босувчи иқрорлар ва хулосалар бўлади. Толстойнинг биргина сўзи йўқки, ноўрин қўлланмаган. Ёзувчи асарларининг қиммати ҳам унинг ҳар бир ёзганида гуманизм ғоясининг мавжудлиги билан сақланиб қолган. Ана шундай ҳикоялардан бири “Фақирлар”дир.

 

Ҳикоя кулбада яшаётган камбағал балиқчи оиласи ҳақида. Унда, асосан, бир оила ва унинг шундай мавқедаги қўшниси қаламга олинади. Сюжет ҳам аёл (Жанна)нинг эски елканни ямаб ўтириш тасвиридан бошланади. Унинг турмуш ўртоғи эса аёли ва икки гўдагини боқиш учун балиқ тутишга кетгани, Жаннанинг кун бўйи эшикка термулиб, бугун қора қозон қайнаши учун эрининг нимадир кўтариб келишидан умидвор бўлиши орқали ёзувчи уларнинг ҳолатини тўлақонли ва ишончли акс эттиради. Муаллиф ўз қарашларидан ўта моҳирлик билан фойдаланадики, табиат тасвири ҳам уддабуронлик билан чизилади. Аёлнинг дард-у ҳасратига табиат ҳодисалари парво қилмайди, аксинча, унинг устидан кулгандек шамол увиллаб, ёмғир шаррос қуя бошлайди.

 

Асар соф инсонпарварлик туйғуларини улуғлайди, яшашнинг асл маъноси ҳам бир-бирига ёрдам бериш орқали топилишини кўз-кўз қилади. Ёзувчи ҳар бир қаҳрамон учун сурат-у сийратни синчиклаб танлайди, исм танлашда ҳам шу йўлдан фойдаланади. Яъни аёлни Жанна деб аташи орқали унинг ҳаммага беминнат ёрдам қўлини чўзиши, нари борса, ижобий эпизод эканига ишора қилади. Жаннанинг рўзғор аравасини аранг тортаётган эрини куни бўйи ўйлаши орқали ёзувчи ўқувчига ўзбек аёлини эслатиши ҳам ҳеч гап эмас. Толстой бу билан инсонпарварлик тушунчалари ирқ ва миллат танламаслигини исботлашга уринади. Бу эзгу фазилатлар эса Жаннанинг бемор қўшнисидан хабар олишга кириб, эшигини тақиллатса ҳам очмаганидан хавотир олиб, унга нимадир бўлдимикан деб уйга бостириб кирганида намоён бўлади. Қўшни аёлнинг ўлганини кўрган Жанна совуқ, зах хонада онасининг пинжига кириб ухлаб қолган икки гўдакни беланчаги билан кўтариб, ўзининг иссиққина кулбасига олиб кетади. Айнан мана шу тасвирлар билан эса буюк рус ёзувчиси одамларнинг усти юпун бўлса-да, қалби меҳр билан ўралганини кўрсатиб қўйган.

 

Шу ўринда ҳикояни ўқиб чиқиш ва сўнгидаги кулминацияни алоҳида таҳлил қилиш жоиз бўлади. Ана шундагина ўқувчи ўзи истагандек хулосани олиши шубҳасиз.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.