Туркияга ФВВнинг қутқарувчилари жўнатилади
Бу бўйича Шавкат Мирзиёев топшириқ берди.

Бу бўйича Шавкат Мирзиёев топшириқ берди.
"Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади", — дейилади хабарда.
Шунингдек, Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув кучлари ҳам 400 га яқин киши билан Туркияга ёрдам бериш учун юборилмоқда.







