Франция прокуратураси “ПСЖ” устидан тергов бошлади
Бунга тунислик фуқаронинг мурожаати сабаб бўлган.

Франция прокуратураси “ПСЖ”га нисбатан тергов ишларини бошлади. Бу ҳақда “Мундо Депортиво” нашри хабар берди. Манбага кўра, терговга Тунис фуқароси Ҳишам Буахилнинг мурожаати сабаб бўлган. Буахилнинг сўзларига кўра, у Париж президенти Носир Ал- Хелайфийнинг маслаҳатчиси ва адвокати бўлиб ишлаган. У Доҳада жойлашган Теннис академиясидан вақти-вақти билан маош олган.
Маълумотларга кўра, 2015 йилдаги шартнома Буахил томонидан теннис ўқитувчиси сифатида ишлаш учун имзоланган. Бу унинг парижликларга кўрсатган хизматларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Шу билан бирга, клуб Буахил ҳеч қачон парижликларнинг ходими бўлмаганини айтган. Клуб бошқа баёнот бермоқчи эмас.







