энг долзарб

Май ойида электр ва газ нархи ошиши мумкин

Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари маълум қилди.

Май ойида электр ва газ нархи ошиши мумкин

 

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроевнинг айтишича, электр энергияси ва газ нархларини эркинлаштириш май ойида мўлжалланмоқда. Бу инфляция прогнозларида акс этган.

 

Ўзбекистон Марказий банки раҳбари ўринбосари Беҳзод Ҳамроев май ойида электр энергияси ва газ нархларининг эркинлаштирилишини кутмоқда. Бу чора бир неча йилдан бери кечиктирилди.

 

Май ойида Ўзбекистонда электр энергияси ва газ нархи ошиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев 26 январь куни “Gazeta.uz”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

 

“[Либераллаштириш] май ойида кутилмоқда. Бу [инфляция] прогнозига киритилган”, — деди у.

 

Марказий банк аввалроқ Ўзбекистон иқтисодиётини 2025 йилгача ривожлантиришнинг иккита сценарийсини тасдиқлаган эди. Асосий сценарийга кўра, тузилмавий ўзгаришлар ва тартибга солинадиган нархларни бозор нархларига босқичма-босқич мослаштириш ҳисобига фискал консолидация бошланади (давлат қарзи ва бюджет тақчиллигини камайтириш мақсадида даромадлар ёки харажатларни оптималлаштириш) фискал барқарорликни таъминлаш, рақобат муҳитини яхшилаш натижасида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини пасайтириш ва режалаштирилган ислоҳотларни давом эттириш, хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми тез суръатлар билан ўсиб боради.

 

Муқобил сценарий бўйича тартибга солинадиган нархлар (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти учун) инфляциядан келиб чиққан ҳолда индексация қилинади.

 

Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига тарифлар охирги марта 2019 йил август ойида кўтарилган эди. Энергия ресурсларига нархларни эркинлаштириш ва энергетика соҳасини ислоҳ қилиш бир неча бор қолдирилди.

 

Ҳукумат 2020 йилнинг феврал-март ойларида электр энергияси ва газ тарифларини оширишни режалаштирганди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу чорани кейинга қолдирди. 2020-йил октябр ойида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоев Президент Шавкат Мирзиёев 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик вазифасини қўйганини маълум қилганди.

 

Май ойида Ўзбекистонда жами 7,3 миллион абонент электр энергияси истеъмол қилишини, уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилишини ёзган эдик. Ваҳоланки, бу уй хўжаликлари аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган умумий электр энергиясининг атиги 31 фоизини (5,7 миллиард кВт/соат) ташкил этади.

 

Ўзбекистонда 4 миллион газ абонентининг 85 фоизи ойига ўртача 500 куб метргача табиий газ истеъмол қилади. Бироқ, улар аҳолининг умумий истеъмолининг атиги 35 фоизини (4,5 миллиард кубометр) ташкил қилади.

 

Ҳукумат 2022 йил 15 июлдан энергия истеъмолининг ижтимоий нормасини жорий этишни ва лимитларни жорий қилишни режалаштирган эди. Чунки кўпроқ истеъмол қилганлар давлат субсидияларининг катта қисмини олади, бироқ кейинчалик бу борадаги қарорни кейинга қолдирди.

 

Иқтисодчи олим Беҳзод Ҳошимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон энергетика соҳасидаги жорий нарх сиёсати камбағалларнинг қашшоқлашишига, бойларнинг бойиб кетишига олиб келмоқда. Миллиардлаб долларлик субсидиялар бойлар учун фойдалироқ эканини таъкидлади у.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Май ойида электр ва газ нархи ошиши мумкин | Zamon.uz