Спорт

Қатарлик инвесторлар яқин кунларда Манчестер клубини сотиб олиш таклифи билан чиқишади

Қатар амири ушбу жамоага мухлислик қилади.

Қатарлик инвесторлар яқин кунларда Манчестер клубини сотиб олиш таклифи билан чиқишади

 

Қатарлик инвесторлар яқин кунларда “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш таклифи билан чиқишади. Бу ҳақда “Даилй Маил” нашри хабар берди. Улар акцияларнинг бир қисмини сотиб олишдан манфаатдор эмас. Инвесторлар клубни тўлиқ сотиб олишни ўйламоқда.

 

Хабар қилинишича, потенциал харидорлар Эрик тен Хагга клубни Англия футболи чўққисига қайтариш учун катта трансфер буджетини беришга тайёр бўлишади.

 

Шунингдек, сармоядорларнинг Олд Траффорд стадионини реконструкция қилиш ишларини олиб бориш истаги борлиги қайд этилган. Улар клубни сотиб олиш, стадионни таъмирлаш ва жиҳозларни янгилаш учун тахминан 8 миллиард фунт сарфлашлари кутилмоқда.

 

Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Тани Манчестер “Юнайтед”га мухлислик қилади. У клуб тарихини жуда яхши билади. 2011 йилда Ал Тани аллақачон “Глейзерс”га 1 миллиард фунт стерлингдан кўпроқ пул таклиф қилиб, “Юнайтед”нинг активларини сотиб олишга уриниб кўрган эди, аммо рад жавобини олган. Ўша йили қатарликлар “ПСЖ”нинг 70% улушини сотиб олишган.

 

“Манчестер Юнайтед”ни сотиб олишда қатарликларнинг асосий рақобатчиси сифатида Буюк Британиянинг энг бой одами ва клубнинг узоқ йиллик мухлиси Жим Ратклифф кўрсатилган.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Қатарлик инвесторлар яқин кунларда Манчестер клубини сотиб олиш таклифи билан чиқишади | Zamon.uz