Зилзилада бедарак йўқолган ҳамюртимиз тирик ҳолда топилди
Аввалроқ Туркиядаги зилзила оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолгани айтилганди.

Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди. Қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ватандошимиз ҳозирда шифохонага жойлаштирилган ва унга илк ёрдам кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 февраль (Тошкент вақти билан) соат 10.00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
"Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилиш мумкин: +90-538-035-85-34", — дейилади вазирлик хабарида.







