АҚШ Тожикистонга Афғонистон билан чегарасини мустаҳкамлаш учун техника берди
У қатор махсус мосламаларни ўз ичига олади.

АҚШ Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасига Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш учун ҳарбий мосламалар берди. Бу ҳақда Тожикистон кимё, биологик, радиацион ва ядро хавфсизлиги агентлиги маълум қилди.
“Техник ёрдам яшил чегара хавфсизлиги лойиҳалари доирасида берилган бўлиб, бу Тожикистон Республикасининг Афғонистон билан чегарасидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари инфратузилмасини мустаҳкамлашга йўналтирилган”, – дейилади агентлик ахборотида.
Хусусан, АҚШ энергетика департаменти махсус кийимлар, зирҳли нимчалар, тоғли зоналарда ҳарбий амалиёт ўтказиш учун мосламалар, миналардан тозалаш техникалари, ҳарбий машиналар ва бошқа воситаларни тақдим этган.







