Айрим мамлакатларда Whatsapp ишламай қолди
Фойдаланувчилар хабарларни жўнатиш, серверга уланиш, шунингдек, илова билан боғлиқ муаммолар ҳақида шикоят қилган.

Айрим мамлакатларда жума куни Whatsapp мессенжери ишида муаммолар кузатилди. Бу ҳақда машҳур интернет-ресурслар ишини кузатувчи Downdetector хизмати маълумотлари далолат бермоқда, деб хабар берди ТАСС.
Хизмат маълумотларига кўра, фойдаланувчилар хабарларни жўнатиш, серверга уланиш, шунингдек, илова билан боғлиқ муаммолар ҳақида шикоят қилган.
Энг катта муаммо Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Нидерландия ва Польшада қайд этилган.







